АҚШнинг бир қатор шаҳарларида бугун мамлакат президенти Доналд Трампга қарши акциялар ўтказилиши режалаштирилган. Deutsche Welle маълумотига кўра, акция иштирокчилари президентни лавозимидан кетказишни талаб этишади.

Тадбирлар ташкилотчилари жаноб Трампни АҚШ Конституциясини бузишда айблашмоқда. Президент ўз лавозимидан бизнес манфаатлари йўлида фойдаланаётгани айтилмоқда. Шунингдек, америкаликлар уни «Россия иши» бўйича текширувларга тўсқинлик қилаётганликда айблашмоқда.

Шу йилнинг январь ойи охирида юз минглаб америкаликлар Доналд Трампга қарши «аёллар марши» номини олган намойишларни ўтказишганди. Ташкилотчилар Вашингтонда 200 минг иштирокчи кўчаларга чиқишини кутишган, амалда бу миқдор 500 мингга яқинни ташкил этганди. Women's March ташкилоти маълумотига кўра, шу куни дунёнинг 600дан ортиқ шаҳрида шундай маршлар бўлиб ўтган, уларда бутун дунё бўйлаб 2,5 млн киши қатнашган.

Кейинги кунларда АҚШда минглаб кишилар Доналд Трампга норозилик белгиси сифатида ишга чиқмаган, бу акциялар «муҳожирларсиз кун» деб аталганди.