АҚШнинг Аляскасида ўрмон бўйлаб сайр вақтида 11 ёшли Эллиот Кларк катта ёшли қариндошларини айиқ ҳамласидан қутқариб қолди.

Associated Press ахборот агентлигининг штат полициясига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, болакай ўрмонда отаси, амакиси ва амакасининг ўғли билан бирга кетаётганда улар томон айиқ югуриб чиқиб, унинг амакисига ҳамла қилиб қолган.

Болакай ўзини йўқотиб қўймай, тезкорлик билан ҳаракат қилиб, айиқни нишонга олган. У қўлидаги милтиқдан айиққа қарата бир нечта ўқ узган: у аввал нишондан адашган, бироқ кейин айиқ елкаси ва бурнини пойлай олган.

Бола отасининг айтишича, уларни ўғли милтиқни елкасида эмас, қўлида олиб кетаётгани қутқариб қолган. Чунки боланинг амакисида ҳам милтиқ бўлган, бироқ у милтиқни елкасида олиб юрган ва оқибатда ўзини ҳимоялаш учун уни елкасидан олишга улгуролмай қолган.