Эхуд Ольмерт муддатидан аввал озодликка чиқарилди

Жаҳон 02 Июль 2017 6724
Фото:epa/vostock-photo

Исроил собиқ бош вазири Эхуд Ольмерт муддатидан аввал озодликка чиқарилди. «Гаарец» нашрининг хабар ёзишича, коррупцияда айбланиб, 2016 йил февралида 18 ойга қамалган собиқ сиёсатчи 16 ойни қамоқда ўтказгач, шартли равишда озод қилинган, шартлар маълум қилинмаган.

У жазони Тель-Авивдан 20 км масофадаги "Маасиягу" қамоқхонасида ўтаётганди. Ўтган ҳафтада у кўкрак соҳасидаги оғриқ туфайли шифохонага тушганди. У шифохонада бир неча кун ётди, бу вақтда исроиллик сиёсатчилар 71 ёшли сиёсатчининг давлат олдидаги хизматларини инобатга олган ҳолда озод этишни сўрашди.

Ольмерт 2006 йилдан 2009 йилгача Исроил бош вазири бўлган, у 2014 йил майида порахўрлик учун олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. У Қуддус (Иерусалим) мэри лавозимини эгаллаб турган пайтида Holyland турар-жой мажмуаси қурувчиларидан 144 минг доллар, яна бошқа иш бўйича эса 17 минг доллар пора олгани аниқланган. 2015 йил декабрида суд унинг апелляциясини кўриб чиқиб, жазо муддатини 1,5 йилгача камайтирган, шу билан бирга Ольмерт Исроил тарихида қамоққа олинган илк бош вазир бўлганди.

Исроил тарихида энг катта коррупция можароларидан бирига айланган Holyland иши бўйича айблов Ольмертга 2012 йил январида қўйилган эди. Бу иш бўйича яна тўққиз киши айбдор деб топилган, уч киши оқланган.

Ольмерт партиядоши Ариэль Шарон комага тушгач, ҳукуматга раҳбарлик қилган ва 3 йил ўтиб, ўрнини Бинямин Нетаняҳуга топширганди. У бош вазирлик қилга вақтда сўл-марказ сиёсатчи сифатида фаолият кўрсатиб, Сурия ва Фаластин билан тинч музокаралар жараёнига барҳам берган, исроилликлар ўта муваффақиятсиз чиққан деб ҳисобловчи Иккинчи Ливан урушини бошлаган ҳамда Ғазо бўлагига юриш қилиб, мингдан ортиқ фаластинликнинг ўлдирилишига сабаб бўлганди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 52855 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65246 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160589 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26693 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 5 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Тереза Мэй Трампнинг Шарлотсвилл бўйича позициясини танқид қилди
17:57 250 Жаҳон
Марказий банк 50 мингталик банкнотлар муомалага чиқарилишига шарҳ берди
Кўпроқ янгиликлар