Энг кўп ва энг кам даромад келтирган iPhone қурилмалари

Технология 02 Июль 2017 11260
Фото: iPhone Life

Apple маҳсулотларидан фойдаланувчиларнинг ҳар бири  iPhone қурилмалари орасида ўзининг севимли смартфонига эга. Уолл-Стрит инвесторлари ҳам худди шундай, бироқ уларнинг танлови дизайн ва функцияларга эмас, молиявий эффектга асосланади. 10 йил давомида смартфонларнинг  баъзи моделлари сотувларнинг ўсишини сезиларли даражада оширишга ёки инвесторлар учун муҳимроқ бўлган Apple акцияларининг ўсишига ёрдам берди. InsiderPro шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди. 

Apple фанатлари ва инвесторлар фақат бир нарсада ҳамфикр бўлишди - 2011 йилнинг октябрида намойиш қилинган iPhone 4s компаниянинг энг яхши смартфонларидан бири бўлган. Биринчидан, унда антенна билан боғлиқ муаммо ҳал этилган. Иккинчидан эса, у Apple акциялари баҳосини кўтарган. iPhone 4s тақдимоти арафасида компания қоғозлари олти ойда 28 фоизга қимматлашди. Намойиш куни улар 3 фоизга пасайди, бироқ кейинги йилларда 36 фоизга ошди. Бир йилда эса умумий даромад 69 фоизни ташкил қилди. (Бу айфонлар рейтингидаги иккинчи натижа).

Инвесторларнинг нуқтаи назарига кўра, энг яхши iPhone сифатида корпорациянинг биринчи модели эътироф этилган. Унинг тақдимотидан кейин бир йил ичида Apple акциялари 119 фоизга ошган - бу барча iPhone'лар орасидаги энг яхши натижа. 

Энг паст натижа кўрсатган iPhone сифатида эса 2012 йилда намойиш қилинган iPhone 5 смартфони бўлди. Ҳолбуки, бу авлод модели аввалгиларига нисбатан анча ингичка ва енгилроқ бўлиб, у илк марта 4 дюймли экран кўринишида (ундан олдингилари 3,5 дюйм бўлган) ишланган. Смартфон тақдимоти арафасида компания акциялари олти ой ичида 11 фоизга ошди. Намойиш куни эса ўсиш 1 фоизни ташкил қилган. Бироқ смартфон модели аввалгилари каби даромадли бўлмаган, шу боис кейинги ярим йилда Apple'нинг қимматбаҳо қоғозлари 43 фоизга арзонлашган. Улар бир йилда 36 фоизга тушиб кетган. 

Қуйида эса iPhone'нинг қолган моделлари ва Apple акцияларининг жадвали тақдим этилади. 

Кўпроқ янгиликлар