Шанба куни Грециядаги жазирама - Цельсий бўйича 45,9 даража - Европадаги энг иссиқ ҳарорат рекордини янгилади. Критдаги Ираклион шаҳри яқинидаги Мирес ҳудудида шундай ҳарорат қайд қилинди. Бу ҳақида meteo.gr сайтида хабар берилди

Грецияда бир ҳафтдан ортиқ вақт давомида иссиқ ҳарорат кузатилмоқда, бироқ пайшанба кунидан бошлаб бу ердаги ҳарорат 40 даража иссиқни қайд этган. 

Синоптиклар маълумотларига кўра, шанба куни 4 кузатув станциясида термометр кўрсаткичлари 44 даражадан юқорилаган, 25 станцияда эса - 42 даражадан. 

Пойтахт Аттика минтақасида эса энг юқори ҳарорат Психико туманида қайд этилган - 43,4 даража. Якшанба куни қатор ҳудудларда, шу жумладан Аттика ва Пелопоннесда максимал ҳаво ҳарорати 44-45 даражани ташкил қилади. 

Душанба куни ҳароратнинг ўн даражага - 33-34 даражагача пасайиши кутилмоқда. 

Касалликларни назорат ва профилактика қилиш давлат маркази (KEELPNO) бундай жазирамада инсон ўзини қандай тутиши кераклигига доир тавсиялар билан бўлишди - қуёшдан ҳимояланиш, соя-салқин жойларда бўлиш, кўпроқ сув ичиш, меъёрдан ортиқ овқатланмаслик, енгил кийиниш, қуёш остида оғир жисмоний меҳант қилмаслик. 

Афина  мэрияси истаган одам иссиқдан ҳимоялана олиши учун пойтахтда 9 кондиционерли иншоот очди. Ушбу иншоотлар биринчи навбатда аҳолининг заиф ҳимояланган гуруҳларига мўлжалланган. 

Ёнғин хизматлари қуруқ иссиқ ҳаво туфайли ёнғин хавфсизлигидан ва гулхан ёқиш тақиқланишидан  огоҳлантиришмоқда. Шунга қарамай, шанба куни Грецияда бир неча ёнғин ҳолатлари қайд этилди.