Хитойнинг жанубидаги Гуйчжоу вилоятида газ қувуридаги икки портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Аввалроқ 2 июнда маҳаллий соат 10:44да Цинлун уездидаги газ қувурида иккита портлаш юз бергани маълум қилинганди.

Портлаш сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.