Хорватияда бемор шифокорини автоматдан отиб ташлади

Жаҳон 02 Июль 2017 9665
Фото: Miso Lisanin/ ZUMAPRESS.com/ Globallookpress

Якшанба куни Хорватиянинг Раб оролида бемор Сержан Смойвер Калашников автоматидан психиатр Синишу Ракичга қарата ўқ узган, психиатрнинг аёли эса деразадан ташқарига сакраб, қутулиб қолган. Jutarnji list шу ҳақида хабар берди

Бемор ва шифокор Адриатика денгизидаги Раб ороли Барбат қишлоғида жойлашган кўп хонали уйларнинг бирида бўлишган. Якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 11:00да Смойвер шифокор Ракичга қарата автоматдан ўқ узган. Психиатрнинг турмуш ўртоғи иккинчи қават деразасидан пастга сакраб, қутулиб қолган. Шундан сўнг бемор ўз квартирасига қулфланиб олиб, портловчи қурилма тайёрлаб қўйганини айтган. 

Республиканинг ички ишлар вазирлиги иштирокчилар исми ва уларнинг кабсини кўрсатмаган ҳолда воқеа ҳақида хабар берган:

"Полиция ходимлари келиши билан 1969 йилда туғилган  гумондор уларга қарата бир неча марта ўқ узган. Воқеа рўй берган жой атрофи ўраб олинган, полициянинг махсус отряди чақирилган. Махсус отряд келиши билан 1966 йилда туғилган жабрланувчи жасади олиб чиқилган, ўлим ҳолати тасдиқланган", - дейилади ИИВ хабарида. 

Идора маълумотларига кўра, жабрланувчининг 1963 йилда таваллуд топган аёли хавфсиз жойда. Гумондор билан музокаралар олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар