2 июлда Ливаннинг шарқий қисмида жойлашган суриялик қочқинлар лагерида ёнғин юз берди. Бунинг оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда ВВС телеканали. 

Маълум қилинишича, лагерда ёнғинга учрамаган бор-йўғи 3 та чодир қолган.

"Лагердан 700 га яқин қочқин эвакуация қилинди. Гувоҳлар маълумотларига кўра, 93 та чодирдан 3 тасигина бешикаст қолган", деб маълум қилинди Қизил хочнинг Ливандаги бўлимида. 

Лагер Бека водийсидаги Каб Алиас шаҳри яқинида жойлашган бўлган. Айни вақтда Ливан ҳудудида миллион нафар суриялик қочқин қайд қилинган, бироқ аслида уларнинг сони 1,5 млн га етиши айтилади.