Мексиканинг Чиуауа штатидаги барлардан бирида номаълум кимсалар мижозлар ва қўриқчиларга қарата ўқ узиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна 3 киши шифохонага олиб борилган. Жиноятчиларга йўл полицияси ходимаси қаршилик кўрсатмоқчи бўлган, бироқ у оғир жароҳат олиб, кейинроқ шифохонада вафот этган. Полиция ушбу ҳужумни тергов қила бошлаган.

Жиноятнинг сабаблари ҳали фош қилинмаган, бироқ ОАВнинг фикрича, бунга наркокартеллар аралашган бўлиши мумкин. Ушбу штатда жойлашган Сьюдад-Хуарес шаҳри 2008 йилдан 2010 йилгача дунёдаги энг хавфли шаҳар ҳисобланган. Бу ерда наркотўдаларнинг тўқнашувлари сабабли кунига 600 тагача қотиллик содир этилган.