Мисрда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилганлик учун 20 киши ўлим жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда хорижий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 2013 йилда мамлакатда собиқ президент Муҳаммад Мурсийнинг ағдарилишига қарши намойишлар ўтказилган вақтда намойишчилар томондан 13 полициячи ўлдирилган. Бу жиноят учун 20 киши ўлим жазосига, яна  100 дан кўпроқ киши қамоқ жазосига маҳум қилинди. 21 нафар судланувчи эса оқланди.

ОАВ маълумотларига кўра, суд қарори муфтий томондан тасдиқланган.