Мусулмон қиз юзига чўчқа гўшти билан туширган британиялик қамоқ жазосига тортилди

Жаҳон 02 Июль 2017 28983
Фото: AP Photo / Metropolitan Police

Буюк Британияда мусулмон қиз юзига чўчқа гўшти бўлаги билан туширган 36 ёшли эркак ярим йиллик қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Ушбу қарорни Хайбери Корнер магистрат суди чиқарди. 

Воқеа 8 июнда Лондон шимолидаги кўчалардан бирида юз берган. Полицияга берилган шикоят аризасида айтилишича, британиялик Алекс Чиверс мусулмон аёл ва унинг қизи ёнига келиб, уларни диний аломат бўйича ҳақорат қила бошлаган. Маълум қилинишича, эркак юзида ниқоб бўлган. У қиз юзига чўчқа гўшти билан тарсаки туширган. Юз бераётганларни эса Чиверснинг ҳамтовоғи камерага олиб турган.

Қонунбузар жамоат тартибини бузганлик ва ҳужум қилганлик учун 26 ҳафталик қамоқ жазосига тортилди. У шунингдек, жабрланувчига 115 фунт стерлинг миқдорида товон пули тўлаб беради.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар