АҚШда полициячилар 2017 йил бошидан буён 492 кишига ўқ узган, бу эса кейинги икки йилдаги кўрсаткичга (йилнинг шу даврига нисбатан) тенг.

The Washington Post нашрининг ёзишича, шу билан биргаликда қуролсиз кишиларга ўқ узиш ҳолатлари камайган.

Бундан ташқари, «қора танли кишиларга ўқ узиш» ҳолатлари камайган, 2016 йилда полиция томонидан отилганларнинг 32 фоизи қора танли эди, бу йилда бу кўрсаткич 26 фоизни ташкил қилмоқда.

ФҚБ маълумотига кўра, 1 январдан 29 июнгача ўтган муддатда 21 полициячи қурбон бўлган. 2016 йил давомида 66 нафар полиция офицери жиноятчилар қурбонига айланганди.

Бундан аввалроқ Чикагода 2016 йили қотилликлар сони бўйича кейинги 20 йил бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилгани хабар қилинганди.