Дубайда аёллар учун мўлжалланган илк тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатишни бошлайди, деб хабар бермоқда Arabian Business нашри.

Пушти рангдаги машина шифокорларни аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек туғуруқ ҳолатларида етказади.

Таъкидланишича, тез ёрдам хизмати эрталабки соат 11 дан кечки соат 11 гача ишлайди. Шифокорлар янги туғилган чақалоқлар ва ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатишга ўргатилган бўладилар.  

Шу билан бирга тез тиббий ёрдам бригадаси фақат аёллардан иборат бўлади.