Россия президенти Владимир Путин бир қатор федерал қонунларга коррупция учун ишончни йўқотгани сабабли хизматдан бўшатилган амалдорлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари рўйхатини яратишни кўзда тутувчи тузатишлар киритишни тасдиқлади.

Бу рўйхатга ўз ишидан бўшатилган прокуратура, божхона, ўт ўчириш хизмати, Россия тергов қўмитаси, ички ишлар идоралари ходимлари, ҳарбийлар, давлат ва муниципал хизматчилари ва бошқалар киритилиши мумкин. 

Бу рўйхатга маълумотларни киритиш ва уларни олиб ташлаш, рўйхатни юритиш ва давлат ахборот тизимида жойлаштириш тартиби вазирлар маҳкамаси томондан белгиланади. 

Қонун Россия давлат думаси томондан 7 июнда қабул қилинган ва 28 июнда Федерация кенгаши томондан маъқулланган.

Янги тузатишлар 2018 йил 1 январдан кучга киради.