Сурияда мамлакат президенти Башар Асад сурати туширилган илк банкноталар муомалага чиқарилди. Асаднинг сурати янги 2 минг Сурия фунтида (10 доллар) пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Al Sura нашри.

2 минг фунтлик банкнота Суриядаги энг йирик пул бирлигига айланди. Бунгача энг йирик банкнота минг фунтлик купюра бўлган.

Асад сурати туширилган банкноталар муомалага 2 июлда чиқарилди. Сурия марказий банкида таъкидланишича, бу купюралар анча аввалроқ босиб қўйилган, бироқ уруш ва валюта курсларидаги тебранишлар сабабли муомалага киритилмай келинган.