Татаристонда КамАЗ русумидаги юк машинаси ва автобуснинг тўқнашиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Татаристон ички ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинди.

Йўл-транспорт ҳодисаси 2 июлда Москва вақти билан соат 00:40да Заинск шаҳридан 9 км узоқликда юз берган. Самара-Ижевск йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Neoplan автобуси юк машинасига урилгандан кейин, икки транспорт воситаси ҳам тўнтарилиб ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар машиналарни соат 01:17да ўчира олишган. Дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши воқеа жойида, яна 3 киши тез ёрдам келгандан кейин вафот этган. Шунингдек, 12 киши жароҳат олган. 

Маълум қилинишича, КамАЗ бензин ташийдиган машина бўлган.