Тунаш учун жой қидириш иловасини ўйлаб топган уйсиз йилига 115 минг доллар ишлайди

Жамият 02 Июль 2017 14659

Америкалик уйсиз-бошпанасиз йигитлардан бири ишга кириб, олти хонали сондан иборат пул ишлаб топмоқда. Долларда, албатта. Бундай кутилмаган бойликка у уйсиз инсонлар учун мўлжалланган, мобил телефонлар учун махсус иловани яратиш орқасидан эришди.

Ўзининг олдинги иш жойидан бўшагач, Престон Фан жонажон Сиэтлини тарк этиб, Сан-Францискога — йирик технологик компаниялардан бирига ишга кириш умидида боради. Бироқ, йигитчанинг ёнида пули камроқ, бегона шаҳарда эса танишлари йўқ эди, шу сабабли у бошпанасиз инсонлар учун мўлжалланган ётоқ жойларида тунашга мажбур бўлади. 

Бир муддат у қўриқчи бўлиб ишлайди, бўш вақтида эса алкоголизмдан тузатиш курсларига қатнайди. Аксарият ҳолларда у уйсизлар учун мўлжалланган бошпаналарда бўш кароват топа олмайди, шундан сўнг унда бу жараённи осонлаштириш ғояси пайдо бўлади. 

Фан ўз ғоясини уйсизлар учун маҳаллий мувофиқлаштирувчи марказга баён қилади, лекин улар унинг таклифини рад этишади. Бироқ бу ҳам уни тўхтата олмайди. Алкоголизмдан қутилиш курсларидан бирида у Linkedin компанияси вакилларини учратиб қолади ва дардини уларга ёради. Бунга жавобан у компанияга ишга қабул қилингани, корхона ҳисобидан уй-жой ва йилига 115 минг доллар маош билан таъминланганини эшитади. 

Престон Фан компанияда апрелдан бошлаб ишламоқда, бироқ ҳанузгача ўзининг илк топилмаси — уйсизлар учун иловани унутгани йўқ. Унинг фикрича, гарчи шаҳар мэрияси бу ғояни рад этган бўлса-да, у уйсизларга жуда катта ёрдам берган бўлар эди. Фаннинг қатъиятлилиги кишини ҳайратга солади: наҳотки у уй-жойсиз, ночор кишида смартфон бўлиши ва у иловани унга ўрнатиб олишга қодир деб ўйласа?

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар