Тузатиш: Қурултой вақтида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи эмас, унинг ўринбосари ишдан олинган

Ўзбекистон 02 Июль 2017 14165

30 июнь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоят ИИБ бошлиғини эмас, унинг ўринбосарини ишдан бўшатган.

30 июнь куни сайтда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Турсунпўлат Тошпўлатов «камолотчи»ни сўккани учун ишдан олингани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда маълум бўлишича, аслида бу сабаб билан унинг ўринбосари Собиржон Холмуродов ишдан кетганди.

Сайт таҳририяти хато маълумот туфайли ноқулай ҳолатда қолган Турсунпўлат Тошпўлатовдан узр сўрайди.

Кўпроқ янгиликлар