Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари Тошкентда бўлиб ўтаётган Самбо бўйича Осиё чемпионатида муваффақият билан иштирок этишмоқда.

Халқаро самбо федерацияси (FIAS) расмий сайти хабарига кўра, 1 июль куни бу икки терма жамоа вакиллари (аёллар ва эркаклар жамоалари иштирокида) 6тадан олтин медаль олган. Биринчи кунги мусобақаларда мезбонлар 9та, қозоғистонликлар 7та олтин медаль олишганди.

Кейинги ўринларда Туркманистон (3та олтин медаль), Мўғулистон (3та олтин медаль), Тожикистон (2та олтин медаль) ва Қирғизистон жойлашган.

Самбо бўйича Осиё чемпионати Тошкент шаҳрида 30 июнь куни бошланганди, мусобақаларга бугун, 2 июль куни якун ясалади.