«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала ўзи туғилиб ўсган Лагуна-Ларга шаҳрида кичик хайрия учрашувини ташкил қилди. Учрашув 1 июль куни бўлиб ўтди.

23 ёшли футболчи айнан мана шу сабабдан Аргентина терма жамоасидаги шериги Лионель Мессининг тўйини ўтказиб юборди, деб ёзади Infobae. Аммо уни Месси тўйга таклиф қилганми ёки йўқ буниси ҳам маълум эмас. Хайрия учрашувида эса унинг дўстлари ва шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Учрашув давомида Дибала тахминан 20 нафардан иборат ҳам жонли девор ҳам дарвозабон вазифасини ўтаганларга жарима зарбасидан гол киритишга муваффақ бўлди. «Ювентус» ҳужумчисининг голи омма томонидан олқишлар билан кутиб олинди.