Читадаги мактабда суриялик қочқин қиз давлат имтиҳонида олтин медаль олган ягона ўқувчи бўлди

Жаҳон 03 Июль 2017 6604
Фото: © РИА Новости

Суриялик қочқин қиз Иман Ҳассун Чита марказидаги Забайкальядаги 44-мактабни олтин медаль билан тамомлади. Бу ҳақда РИА Новости ўлка таълим вазирлиги матбуот котиби Екатерина Горская маълум қилган.

"Суриядан келган қочқин қиз Иман Ҳассун бу ўқув йилида 44-мактабни олтин медаль билан битирди. Қайд этиш керакк, Иман бу мактабда олтин медаль олган ягона ўқувчи бўлди", деган вазирлик вакили.

Унинг сўзларига кўра, қизнинг онаси читалик, отаси эса Иркутскда ўқиганида у билан танишиб қолган. Иман Ҳассун Идлибда яшаган, Читага ота-онаси билан 2015 йил ёзида кўчиб келган.

"Уруш бошланди, бизнинг шаҳарга ҳужум қилишди, бу даҳшатли ҳодисадан кейин биз онамнинг ватанига, Читага келишга қарор қилдик", дейди Иман.

"Сурияда кўплаб дўстларим қолишди. Мен улар билан мулоқот қилиб тураман. Улар шундай оғир шароитларда яшаб, ўқишда давом этишмоқда ва буларнинг барчаси якунланишига умид қилишмоқда", дея давом этган қиз.

У аввалига рус тилида ёзишга қийналган, аммо икки йил ўтиб, у рус тили бўйича давлат имтиҳонида 91 балл олган ягона ўқувчига айланган.

"Мактабда энг қийин дарс мен учун рус тили эди. Нолдан бошлашга тўғри келди. Менга айниқса "ы" ҳарфини ёзиш муаммо бўлди. Мен алифбо бўйича ёз бўйи ишладим. Кўп ҳаракат қилдим... Ахир Сурияда бундай фан йўқ эди", дея ҳикоя қилади у.

Агентлик суҳбатдоши сўзларига кўра, қиз рус тилида эркин гаплаша олади. У ўзининг икки ватани борлиги, бири Сурия, иккинчиси Россия эканини айтади, лекин у қачондир Идлибга қайтишни истайди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар