АҚШ президенти Доналд Трамп энг оммабоп ижтимоий тармоқлардан бири twitter'дан нима мақсадда фойдаланишини айтди.

Президентнинг таъкидлашича, у шу йўл билан ўз ҳақидаги ёлғон хабарларнинг олдини олиб қолади.

«Ёлғон маълумотлар бериш билан шуғулланадиган республикачилар ва хусусан менга қарши ёппасига курашни бошлаб юборган. Улар менинг ижтимоий тармоқдан фойдаланишимни ҳам гапиришмоқда. Лекин унутманг, мен сайловларда интервью, суҳбатлар ва ижтимоий тармоқлар орқали ғалаба қозондим. Мен ёлғон маълумотларга қарши курашишим керак эди. Шундай қилганман, бундан кейин ҳам давом эттираман. Мен президент бўлганим учун эмас, замонавий президент бўлганим учун ижтимоий тармоқдан фойдаланаман. Американи биргаликда буюк қиламиз», деб ёзади Трамп.