АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқотида КХДРнинг кучайиб бораётган ядро ва ракета таҳдидларига эътибор қаратди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида сўз юритилади, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.  

"Президент Трамп Шимолий Кореянинг ядро ва ракета дастурларидан клиб чиқаётган таҳдидларга диққатини қаратди. Икки давлат етакчилари ўзларининг Корея ярим оролини ядросизлантиришга содиқликларини яна бир бор тасдиқлашди", - дейилади ҳужжатда. 

АҚШ етакчиси "Америка савдо ҳамкорлари билан тенг мувозанатли савдо алоқаларига эришиш борасидаги қатъиятини тасдиқлади". 

"Иккала давлат раҳбарлари қатор ўзаро манфаатли минтақавий ва икки томонлама масалаларни муҳокама қилишди ҳамда Ҳамбургда бўлиб ўтиши кутилаётган G20 саммити чоғида учрашишларига ишонч билдиришди", - дея таъкидланади хабарда.