Франция полицияси Аржантея шаҳрида (мамлакат шимолидаги Валь-д'Уаз департаменти) истиқомат қилувчи 23 ёшли фуқарони мамлакат президенти Эммануэл Макронга ўлим билан таҳдид қилгани учун қўлга олди. Бу ҳақда Le Parisien хабар тарқатди.

Қайд этилишича, ушбу шахс 29 июнь куни сайтлардан биридаги ёзишмадан кейин қўлга олинган, у 14 июль куни Бастилиянинг олиниши кунида (французларнинг асосий байрами) Макронга ҳужум қилиш учун Калашников автомати олмоқчи экани ҳақида ёзганди.

Тергов вақтида у миллатчилиги экани маълум бўлди, у Франциядаги озчилик вакилларига ҳам ҳужум қилишни кўзлаганди.

Прокуратурадагилар ушбу йигитнинг шериклари йўқлигини тасдиқлаган.