Ҳиндистондан хушхабар! Мухлисахон 8,5 соатлик операциядан кутилганидан-да аъло чиқди

Жамият 03 Июль 2017 47516

Бугун, 3 июль куни хондродистрофия касаллигидан азият чекаётган 14 ёшли Мухлиса Каримжонова жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Суратда бемор Мухлиса Каримжонова ва ҳиндистонлик таржимон Саифхон

"Кун.уз"га берилган хабарга кўра, жарроҳлик амалиёти кутилганидан-да муваффақиятли якунланган, Мухлиса ўзини яхши ҳис қилмоқда. Қизнинг онаси айтишича, у 8,5 соат мобайнида операция қилинган.

Феруза опанинг маълум қилишича, Ҳиндистонда уларга Саифхон исмли таржимон йигит яқиндан ёрдам бермоқда. У Ҳиндистонда таржимон ёрдами керак бўлган инсонларга  ёрдамга шай экани айтилган. 

Ҳиндистондан шифо излаб борганлар учун Саифхоннинг телефон рақамлари билан бўлишишга қарор қилдик: +919911419516. 

Саифхон барча касалликлар, жумладан жигар, онкологик, оқ қон, буйрак касалликлари бўйича қўлдан келган ёрдамини аямайди. 

Кўпроқ янгиликлар