Индонезияда саккиз киши вертолёт қулаб тушиши оқибатида вафот этди. Ассошиэйтед Пресс агентлиги ҳукуматга асосланиб хабар қилишича, қутқарув вертолёти ҳалокатга учраган.

Маълум қилинишича, вертолёт Ява оролида уйғонган вулқон туфайли аҳолини эвакуация қилиш учун йўл олганди. Вулқон туфайли воқеа ҳудудида 2 киши ҳалок бўлган.

Вулқон якшанба куни Марказий Ява вилоятида уйғонди. Вулқон 50 метр баландликка кул отмоқда. Камида 10 сайёҳ вулқон уйғониши туфайли жабрланган.