Индонезияда қутқарув вертолётининг фалокатга учраши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги.  

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, вертолёт 2 июнь эрталаб Селери вулқони отилган Ява оролига аҳолини эвкуация қилишга йўналаётган вақтда фалокатга учраган. 

Полициянинг маълум қилишича, вертолётда экипажнинг 5 аъзоси ва 4 йўловчи бўлган. 

Маълум қилинишича, воқеа юз берган вақтда ҳудудда кучли туман бўлган ва вертолёт эҳтимол тоққа урилган бўлиши мумкин. 

Вулқон 2 июнь эрталаб Марказий Ява вилоятида отилган. Вулқон ташқарига 50 метрлик кул устунини отган. Вулқон отилиши оқибатида камида 10 нафар сайёҳ жароҳат олган.