Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Диего Марадона Россия фуқаролигини олиши мумкин. Бу ҳақда «Советский Спорт» нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, Лотин Америкаси фуқароси Россия фуқаролик паспортига эга бўлишни истамоқда. Бу ҳақда Марадонага Россияда ҳамроҳлик қилаётган журналист нашр манбаларига маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис Россияга «Россия футболни севади» ҳаракати таклифига кўра ташриф буюрганди. У Москва ва Конфедерациялар кубоги финали бўлиб ўтган Санкт-Петербург шаҳарларида бўлди.