McDonald’sдан Forbes рўйхатигача: Бугунги миллионерлар ишни нимадан бошлашган?

Жамият 03 Июль 2017 11026

Доналд Трамп шиша идиш терган, Жефф Безос McDonald’sда бургерлар қовурган, Уоррен Баффетт газета тарқатган, Рим папаси эса барда барзанги бўлиб ишлаган. 

Жаҳоннинг энг бой ва таъсир кучига эга инсонлари айни пайтда ўзларининг хос доираларига эга. Бироқ уларнинг кўпчилиги карьерасини оддийгина ишдан бошлаган. Қуйида ана шундай таниқлиларнинг 10 нафари тарихи келтирилмоқда: бундан хулоса қилиш мумкинки, муваффақият сари йўл ўзимизнинг қўлимизда экан. 

Дональд Трамп шиша идиш терган

АҚШ президенти бой оилада туғилиб ўсган, бироқ унинг отаси ўз фарзандларининг болаликдан меҳнат нималигини билиб ўсишларини истаган. Ота фарзандларини газли сув шишаларини йиғиб, қабул қилиш пунктига топширишга мажбурлаган. Албатта, бу йўл билан мўмай пул ишлаб бўлмайди, бироқ Дональд Трампнинг иқрор бўлишича, бу иш унга пулга нисбатан тўғри муносабат шаклланишида асқотган. 

Барак Обама музқаймоқ сотган 

Обама Ҳонолулуда ўсган, унинг меҳнат карьераси эса Baskin-Robbins’да музқаймоқ  сотишдан бошланган.

Рим папаси Франциск тунги клубда барзанги бўлиб ишлаган 

Хорхе Марио Бергольо иезуит руҳонийси, Буэнос-Айреснинг архиепископи, кардинал ва ниҳоят, Рим папаси бўлишидан аввал турли соҳаларда ўзини синаб кўрган. Католик янгиликлар хизматининг маълумотларига кўра, ёшлигида понтифик кимёвий лабораторияларда тажриба қўйган, пол ювган, ҳаттоки барда қўриқчи бўлиб ҳам ишлаган.

Уоррен Баффетт газета тарқатган

Berkshire Hathaway конгломерати раҳбари ёшлигидан инвестицияларга ўралашиб қолган эди. Бугунги кунга келиб унинг бойлиги 61,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. 13 ёшида Баффетт The Washington Post газетасини тарқатган. Ўша йилиёқ у ишлаб топган 1,2 минг доллар пулини 16 гектарлик ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга тиккан.

Опра Уинфри озиқ-овқат дўконида ишлаган

Уинфрининг медиа-империяси уни тарихдаги энг биринчи қора танли миллиардерга айлантирган. Forbes маълумотларига кўра, бугун унинг бойлиги 3 миллиард доллардан ошади. Лекин унинг болалиги оддий ўтмаган. Отаси билан Нэшвиллда яшар экан, у отасининг сартарошхонаси ёнидаги озиқ-овқат дўконида савдо қилган. 

Майкл Делл идиш-товоқ ювган

Dell корпорацияси асосчиси ва бош директори шахсий компьютерлар бозорида рўй берган шов-шувлар туфайли ўз бойлигини ишлаб топган. Forbes маълумотларига кўра, унинг бойлиги бугунги кунда 18,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бироқ, 12 ёшида Майкл Делл хитойча ресторанда идиш-товоқ ювувчиси бўлиб ишлаган.

Ҳиллари Клинтон истироҳат боғи ишига жавоб берган

Ўзининг «Мураккаб танлов» автобиографик китобида Клинтон илк ҳақиқий ишига 13 ёшида эришганини ёзади. Ўшанда у Чикаго остонаси Парк Риждан унчалик узоқда бўлмаган кичикроқ истироҳат боғи учун жавобгар бўлган. АҚШ собиқ давлат котибининг эслашича, ҳафтасига уч кун у турли коптоклар, бейсбол таёқлари, сакрамачоқ арқонлари ортилган аравани паркка олиб бориб, кечқурун қайтариб олиб келиб турган. Клинтон шундай деб ёзади: «Ота-онам матонатли меҳнат ва ўз кучига таяниш кераклигига қаттиқ ишонишарди. Улар биз фарзандлар имкон қадар тезроқ пул қадри ва сидқидилдан қилинган меҳнат қадр-қимматини англашимиз учун қўлларидан келган барча ишни қилишган».

Мадлен Олбрайт сийнабанд сотган

Олбрайт президент Билл Клинтон қўл остида АҚШ тарихидаги илк аёл давлат котиби бўлиб ишлаган. Унинг оиласи АҚШга Чехословакиядан кўчиб борган ва сиёсий қочоқлар статусини қўлга киритган. Олбрайт илк ишини Денвердаги универсамлардан бирида қўлга киритган: у сийнабандлар сотувчиси эди. Унинг сўзларига қараганда, ойлик маоши жуда кам бўлган, бироқ бу тажриба унга мураккаб вазиятларда инсонлар билан мулоқот қилишни ўрганишда қўл келган.

Майкл Блумберг автотураргоҳда ишлаган

Forbes маълумотларига кўра, Нью-Йорк шаҳри собиқ мэрининг бойлиги 51,5 миллиард доллардан ошади. Бироқ ўртача даромадли оилада таваллуд топади. Жон Ҳопкинс университети талабаси даврида коллеждаги ўқиши учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш ниятида Блумбер автотураргоҳда ишлаган. 

Жефф Безос McDonald’s грилида бургер қовурган

Amazon интернет-дўкони асосчиси ва бош директори ўзининг дастлабки ишига McDonald's тармоғида эга бўлган. Бу ҳақда «Олтин имконият: McDonald'sда бошланган ажойиб карьералар» китобида айтилади. Безоснинг ўзи эса шундай эслайди: «Энг тиғиз вақтда ишчанлик суръатини сақлаб қолиш энг мураккаб вазифа эди. Мен ишлаган ресторанда бошқарувчи ажойиб йигит эди. Унинг қўлида кўплаб ўсмирлар ишлар, бироқ у хушчақчақ иқлимни сақлаб қолиб, бизнинг меҳнатга бўлган кайфиятимизни бир маромда ушлаб тура олар эди». 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар