Бугун, 3 июль куни Халқаро Пресс клубнинг навбатдаги сессияси куни-кеча ташкил топган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи давлат ташкилотининг фаолиятига бағишланди.

Тадбирда Ёшлар Иттифоқи ташкилоти раиси Қаҳрамон Қуранбоев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Набиев Дилмурод, Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Собитхон Тургунов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбеков, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Сунь Лицзе, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Ерик Утембаевлар спикерлар сифатида иштирок этишди. 

Бугунги пресс-клуб ўзининг долзарб ва аҳамиятли мавзуси, шунингдек, қизғин музокараларга бой бўлгани билан барчада катта қизиқиш уйғотди. Буни сессияни жонли эфир орқали томоша қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам тасдиқлашмоқда. Тадбир давомида яқинда сайланган ёш раҳбарлар ҳам сўзга чиқишди ва ўз олдиларига қўйган режа-мақсадлари билан очиқ-ойдин ўртоқлашишди. 

Шунингдек, Мурод Назаров, Лазиз Адҳамов, Хасан ва Ҳусан Мамасаидов каби етакчи тадбиркорлар ҳам Ўзбекистонда ёшлар сиёсатида аҳамият бериш зарур бўлган масалаларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Улар бу борадаги ўз тажриба ва фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. 

Анжуманнинг якуний қисмида журналистлар спикерларга ўз саволлари ҳамда таклифлари билан мурожаат қилишди. Жумладан, Хотин-қизлар қўмитасининг расмий сайти жуда суст ишлаши танқид қилинди.