Россияда 7 ёшдан кичик болаларни машинада ёлғиз қолдириш тақиқланди

Жаҳон 03 Июль 2017 3224
Фото: © Константин Сутягин / Фотобанк Лори

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармонни имзолади

Қоидаларнинг янги таҳририда 7 ёшдан кичик болаларни автомобилларда бир ўзларини қолдириш тақиқлаб қўйилди. Машина тўхтаб турганда бола билан бирга катта ёшли одам бўлиши керак.

Қоидаларнинг 12-бўлими транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туришини тартибга солади. Унга кўра, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши огоҳлантириш ёки 500 рубль миқдорида маъмурий жарима солиш билан жазоланади.

Янги фармонда болаларни транспорт воситаларида хавфсизлик камарлари ва тутиб турувчи қурилмалар – болалар ўриндиқлари билангина ташиш мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Кўпроқ янгиликлар