Андижон ички ишлар бошқармаси, Шаҳрихон ИИБ  томонидан ҳудудда ҳуқуқбузарлик,  жиноятчиликни олдини мақсадида жамоатчилик билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар ташкил қилинмоқда. Андижон ИИБ матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди. 

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, жиноятларнинг катта қисми тунда содир этилади. Туман  ички ишлар бўлими томонидан  сутканинг қоронғу қисмида ташкил этилган гуруҳлар билан маҳалла фаолларини жалб қилган ҳолда, ҳар бир кўчанинг бошида алоҳида жадвал асосида навбатчилик ташкил қилинган. 

Туман ички ишлар бўлими томонидан ҳудуддаги МФЙларнинг  50 та кўча бошисида тунда фаолият олиб борувчи шлагбаумлар ташкил қилинди. Ушбу назорат постларида тунда ҳаракатланаётган шубҳали транспорт воситалари ҳамда фуқароларни қайд этиш дафтарларини юритилиши таъминланди. 

Шлагбаум ўрнатилган кўчалар қидирувдаги транспорт воситаларини аниқлаш ҳамда жиноятчиларни ушлашда ўз самарасини бераётир.  Натижада ҳудудда содир этилаётган ташмачилик, ўғрилик ва безорилик каби ҳуқубузарликларнинг сони кескин камайишига эришилди. 

Профилактик тадбирларида ўз самарасини бераётган ушбу ишларни тумандаги мавжуд 250 та кўча бошиларида жорий қилишга киришилган.