30 июнь куни Қатар медиахолдингига алоқаси бўлмаган "Ал-Жазира" газетасида Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз Ол Сауд номига мақтовлар битилган мақола чоп этилган. Тез орада таҳририят журналистни вақтинчалик ишдан четлатиши ва мақола матни учун узр сўрашига тўғри келди.

Маълум бўлишича, муаллиф ўз мақоласида Салмонни деряли Аллоҳга қиёслаган. Журналист қиролни Аллоҳнинг сифатлари ва унга хос бўлган хусусиятлар билан улуғлаган. 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, қирол "ҳаддан зиёд хушомадли матн"дан ғазабланган ва ахборот вазирига мактуб йўллаган. Унда Салмон мақоланинг сарлавҳаси ва ундаги баъзи сўз ифодаларидан ҳайратга тушганини билдирган. 

Қирол тезкорлик билан журналист фаолиятини тўхтатишга ҳамда газетага қарши чоралар кўришга чақирган. Салмоннинг айнан қандай санкцияларни назарда тутганига аниқлик киритилмаган.

"Биз бундай нарсаларни ҳазм қила олмаймиз ва уларга бағрикенг муносабатда бўла олмаймиз. Биз буни истамаймиз ҳам, тан ҳам олмаймиз. Шу билан бирга биз бунга нисбатан лоқайдлик қанчалар жиддий ва хавфли бўлиши мумкинлигини яхши англаб турибмиз".

Қирол Салмон

2 июль куни "Ал-Жазира" узр сўралган расмий мактубни чоп этди. Таҳририят қирол Салмонга нисбатан Аллоҳининг фазилатларини қўллаб бўлмаслигини тан олган.