Шавкат Мирзиёев Сеул мэрини қабул қилди

Ўзбекистон 03 Июль 2017 8278
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сунни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Сеул шаҳри мэри президентга Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг ушбу мамлакатга жорий йил давомида давлат ташрифи билан бориш таклифини шахсан топшириш учун Тошкентга келган. 

Давлат раҳбари таклифни мамнуният билан қабул қилар экан, бугун Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб турганини алоҳида таъкидлади. 

Корея Республикаси Ўзбекистонда саноат ва инфратузилмани диверсификация ва модернизация қилишга доир устувор дастурларни амалга оширишда анъанавий етакчи инвестицион ва технологик шерик ҳисобланади. Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва банкларининг 7 миллиард доллардан зиёд инвестициялари жалб этилган ҳолда иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда. 

Илмий-техник, маданий-гуманитар, тиббиёт ва таълим соҳаларида ўзаро муносабатлар кенгаймоқда. 

Ўзаро яқин ҳамкорликнинг бугунги юксак босқичига кўп жиҳатдан олий даражадаги мунтазам мулоқотлар туфайли эришилди. 

Учрашувда бугун қабул қилинган "Йўл харитаси"га мувофиқ биродарлашган шаҳарлар – давлатларимиз пойтахтлари Тошкент ва Сеул ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди. 

Замонавий технологияларни кенг қўллаш асосида шаҳарни бошқариш, транспорт тизими ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича самарали тизимни ташкил этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарсозлик, архитектура ва ландшафт дизайни соҳаларида ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди. 

Мамлакатларимиз пойтахтлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳа ва дастурларини тайёрлаш ва амалга ошириш мақсадида мунтазам ташрифлар алмашиш тўғрисида келишувга эришилди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар