Сурияда ИШИД раҳбарларидан бири ўлдирилди

Жаҳон 03 Июль 2017 11369

Сурияда Россия ва Сурия авиацияси ҳамкорлигида ўтказилган амалиёт давомида ИШИД етакчиларидан бири Лавдрим Мухаджери ўлдирилди, унинг ёнида бўлган 6 қўриқчиси ҳам ҳалок бўлган. Бу ҳақда pronews.gr хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Мухаджерининг ўлими ҳақидаги хабарлардан кейин Косово псевдодавлати инфратузилмалар вазири Луфти Зарку ва Качаникедаги диний уюшма раҳбари Флорим Незирай марҳумнинг оиласига ташриф буюриб, ҳамдардлик билдирган. 

ОАВдаги маълумотларга кўра, Мухаджери ўз вақтида НАТОнинг Косоводаги миссияси ходими бўлиб ишлаганди.

Лавдрим Мухаджери Сурияда Абу Абдулла ал-Косово тахаллуси билан фаолият юритган, у АҚШ Давлат департаменти томонидан 2014 йили террорчилар рўйхатига киритилганди.

Кўпроқ янгиликлар