Туркия Қатардаги ҳарбий иштирокини сақлаб қолади

Жаҳон 03 Июль 2017 3163
Фото: РИА Новости

Қатар атрофидада юз бераётган инқирозга қарамасдан, Анқара бу мамлакатдаги ўз ҳарбий иштирокини сақлаб қолади, дея Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Қуртулмушнинг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.

«Туркиянинг Қатардаги ҳарбий базаси нафақат Қатарнинг, балки бутун минтақанинг хавфсизлик масаласидир. Туркиянинг у ердаги ҳарбий иштироки давом этади. Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иштирокини минтақадаги сиёсий инқироз билан боғлаш жиддий хатоларга сабаб бўлади», — деган Қуртулмуш Анқарада ўтган матбуот анжуманида.

Унинг қўшимча қилишича, Қатар инқирози «чуқур илдизларга эга эмас ва сунъий ҳосил қилинган», Қатарга нисбатан араб давлатлари қўяётган 13 талаб эса «мустақил давлат учун бажариб бўлмас вазифа».

Қатар билан муносабатларни узган тўрт араб давлати — Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Доҳа учун жорий этилган ультиматум муддатини яна 48 соатга чўзишга рози бўлишган.

Ультиматум 13 талабдан иборат бўлиб, унда Эрон билан дипломатик ва ҳарбий муносабатлар даражасининг пасайтирилиши, Туркиянинг ҳарбий базасини ёпиш, террорчилик ташкилотларини молиялаштиришни бас қилиш, араб давлатларининг ички ишларига аралашишдан ўзини тийиш, мухолифат арбобларини қўллаб-қувватламаслик, шунингдек, «Ал-Жазийра» сунъий йўлдош телеканалини ёпиш каби масалалар кўндаланг қўйилган.

Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср 5 июнда Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлаш ва ўзларининг ички ишларига аралашишда айблаб, Доҳа билан дипломатик муносабатларни узишган ва Қатар билан ҳар қандай алоқаларга чек қўйишган. Кейинроқ бу қарорга бир қатор бошқа давлатлар ҳам қўшилишган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар