Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида юк авиаташуви йўлга қўйилади

Ўзбекистон 03 Июль 2017 3925
Фото: egemen.kz

Ўзбекистон ва Тожикистон яқин вақт ичида авиақатнов ҳақидаги битимни имзолаши режалаштирилмоқда. Мазкур ҳужжат икки қўшни мамлакат ўртасидаги тўлақонли авиақатновларни мустаҳкамлашга қаратилган. News.tj'да шу ҳақида хабар берилди

Икки мамлакат ҳукумати ўртасидаги авиақатновга доир келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш жорий йил бошида бошланган. Лойиҳанинг якуний варианти икки давлат авиацион раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланган. 

Июнь ойи бошида Тожикистон ҳукумати томонидан янги қарор имзоланиб, унга кўра, мамлакатнинг ТИВга "белгиланган тартибда Ўзбекистон билан битимни имзолаш санаси ва жойини мувофиқлаштириш" вазифаси топширилган.

Зарурат туғилган тақдирда Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ўзгариш ва қўшимчалар киритилиши ва мамлакат ҳукумати номидан имзоланиши қайд этилган. 

Таъкидлаш жоизки, Душанбе ва Тошкент ўртасидаги мунтазам авиақатнов жорий йилнинг апрелида бошланган. Биринчи рейс 11 апрель куни амалга оширилган. Тошкент-Душанбе-Тошкент рейслари Ўзбекистон ҳаво йўллари компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

ТР Транспорт вазирлигининг фуқаролик авиацияси  бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анвар Нуровнинг сўзларига кўра, келгусида авиайўловчиларни ташишдан ташқари юк ташиш хизматлари ҳам йўлга қўйилади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар