Бундеслиганинг YouTube порталидаги расмий аккаунти 2016/17 йилги мавсумнинг энг кулгили воқеаларини ёдга олди.

Унда Карло Анчелотти Франк Риберини ўпгани, Юйа Осако ярим метр масофадан бўш дарвозани ишғол эта олмагани, ҳимоячи Хавьер Эрнандесни у захирага чиққанида ҳам таъқиб қилиши ва бошқа ҳолатларни кўриш мумкин.