100 баллик рейтинг ортиқча вақт олади. Олийгоҳлар 5 баллик тизимга қайтиши мумкин

Ўзбекистон 04 Июль 2017 56139

3 июль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси «Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндашув» мавзусига бағишланди.

Тадбир давомида журналистлар спикерларга ўз саволлари билан мурожаат қилишди. Саволлар орасида дарс жараёнини бузилишига сабаб бўлувчи кундалик текширувлар, ўқитувчилар вақтини ўғирловчи ортиқча қоғозбозликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу муаммоли масалаларга Олий ва ўрта таълим вазирлигининг муносабати қандай эканлигига қизиқишди.

Олий ва ўрта махсус таълими вазири биринчи ўринбосари Дилмурод Набиев

«Олийгоҳларда битта дарс жараёни 80 дақиқани ташкил этса, хонага декан ёки бошқа ходимларнинг давомат қилиш учун кириши оқибатида 15-20 дақиқа йўқотилади. Бу текширувлар талабанинг дарс давомида етарли билим олишига тўсқинлик қилади. Яна бир муаммо - ўқитувчилар иш вақтидан сўнг давомади паст талабанинг ҳолатини текшириш учун уйма-уй юришади. Бу каби ҳолатларга албатта, ўзгартириш киритишни мақсад қилганмиз. Президентимиз қайд этганларидек, ўқитувчилар ўз фаолияти ва илмий изланишлари билан банд бўлиши керак», - дея Олий ва ўрта махсус таълими вазири биринчи ўринбосари Дилмурод Набиевнинг сўзларини келтирди «Кун.уз» мухбири.

Вазир ўринбосари 100 баллик рейтинг тизимида баҳоларни сарҳисоб қилишга кўп вақт сарфланишини ҳам қайд этди. 

«Айни дамда ортиқча вақт сарфламаслик ва рейтинг баҳолашдаги қийинчиликларни ҳал этиш мақсадида аввалги беш баллик тизимга ўтиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу борада аниқ тўхтамга келиниши билан хабар берамиз», деган Дилмурод Набиев.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар