Адлия вазирлиги юридик хизмат ходимлар малакасини ошириш бўйича сайёр ўқув курслари ўтказмоқда.

Вазирлик ташаббуси билан жорий йилнинг 3 июлидан 15 июлига қадар Наманган вилоятида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш бўйича сайёр ўқув курслари ташкил этилди.

Сайёр ўқув курслари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан Наманган вилояти адлия бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилади.

Мазкур ўқув курсларида Наманган вилоятида давлат органлари ва ташкилотларнинг 50 нафардан ортиқ юридик хизмат ходимлари ўз малакаларини оширишади.