АҚШнинг Дирборн шаҳрида номаълум кал эркак маҳаллий дорихонадан 7 қути сочни ўстиришга ёрдам берувчи воситани ўғирлаб кетди. Воқеа АҚШдаги энг йирик дорихоналар тармоғи Walgreens’нинг бўлимларидан бирида юз берган.

Дорихонага кираверишдаги видеокамера "Air Force Dad" (Десантчи ота) ёзуви бўлган футболкадаги номаълум кимса дорихонага кирганини қайд қилган. Видеода эркак бироз аланг-жаланг қилиб, кейин дорихона ичига кирганини кўриш мумкин. Бироқ кейинги воқеалар видеокамера объективига тушмаган.

Жиноятчи соч ўстирувчи дори воситасидан 7 қути олиб, уларни сумкага жойлаб, сўнгра дорихонадан югуриб чиқиб кетган.

Маҳаллий полиция ходимлари ушбу воқеа устидан мутойиба қилишмоқда. Уларнинг айтишича, кал ўғрига яна дорихонага қайтишига тўғри келади: у ўғирлаган воситалар унга камлик қилади, чунки ундан анчагина вақт фойдаланиш керак бўлади.