Япония Путин ва Си Жинпингдан КХДРнинг ҳаракатларига нисбатан янада конструктив позицияда бўлишни сўрайди

Жаҳон 04 Июль 2017 5058

Япония бош вазири Синдзо Абэ намерен Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Жинпингдан Шимолий Корея масаласида «янада конструктив» позицияда бўлишни сўрайди. У бу ҳақда журналистлар билан учрашувда айтди.

У КХДР яна бир бор ракета учирганидан хабар қилган ва Шимолий Корея дунё ҳамжамиятининг огоҳлантиришларига беэътибор бўлиб, ўз ҳаракатларини давом эттираётганига урғу қаратган.

Абэ G20 саммити доирасида АҚШ ва Жанубий Корея президентлари Доналд Трамп ва Мун Жэ Ин билан уч томонлама учрашув ўтказиши ҳақида маълум қилган.

«Мен шунингдек, форум вақтида ХХР раҳбари Си Жинпинг ва Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қиламан ҳамда Хитой ва Россия КХДР билан муносабатларда конструктив позициясини билдиришини сўрайман», — деган у.

Ўз навбатида Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилдики, КХДР ракета синовини давом эттириб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини очиқчасига бузди.

Шимолий Корея 4 июль куни навбатдаги баллистик ракетани учирди. Ракета Япония махсус иқтисодий ҳудудига тушгани тахмин қилинди.

Кўпроқ янгиликлар