Энди у ҳақиқий пулларни териши мумкин: Доннарумма «Милан» билан шартномани узайтиради

Спорт 04 Июль 2017 4883

«Милан» дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Доннарумма ўз жамоаси билан шартномани узайтириш учун «ПСЖ» таклифига рад жавобини берган.

«ПСЖ Доннаруммага 13 миллион евро миқдорида йиллик маош таклиф қилганди.

18 ёшли дарвозабон Миланда янги 5 йиллик шартнома тузади ва 6 млн евро миқдоридаги маошга эга бўлади. У раҳбариятнинг шартнома бўйича барча бандларига рози, хусусан, шартномада унинг бадал пули миқдори 100 миллион евро қилиб белгиланади. Агар клуб Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, бу миқдор 50 миллион еврога туширилади.

«Милан»да Доннарумманинг акаси - 26 ёшли Антонио (Грециянинг «Астерас» клуби вакили) бўлади, унинг шартномаси миланликларга 1 миллион еврога тушади.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида «Милан»нинг ёш дарвозабони амалдаги 2018 йилгача тузилган шартномани узайтиришдан бош тортганди. Клуб унга 5 йил учун 25 миллион евро таклиф этганди. Кейинроқ миланликлар раҳбарияти уни сотмаслиги ва бир йил давомида захира ўриндиғида қолдиришини маълум қилди.

Бу вақтда Доннарумма «Реал»га ўтиш учун шундай қарорга келгани ҳақида хабарлар тарқалди, аммо Мадрид жамоаси уни шу ёзда эмас, 2018 йил ёзида, у эркин агентга айлангач, қўлга киритишни мўлжаллаганди.

Бу хабарлардан итальян жамоаси мухлислари қаттиқ дарғазаб бўлишди, дарвозабоннинг футболкалари ёқилди, Польшада ўтган жаҳон чемпионати учрашуви вақтида Доннарумма қўриқлаётган дарвоза ортида жойлашган мухлислар унга қарата сохта пуллар сочишди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар