Европа иттифоқининг терроризмга қарши кураш ишларидаги мувофиқлаштирувчиси Жиль де Кершовнинг ҳисоблашича, яқин келажакда ИШИД ва «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотларининг қўшилиши эҳтимоли мавжуд.

Бельгиянинг Soir газетасига берган интервьюсида Кершов ИШИД террорчиларининг «жойлардаги» очиқ-ойдин муваффақиятсизликларига қарамасдан, ташкилот интернетда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг фикрича, халқаро тармоқдаги бундай «арзон террорчилик»ка эътиборни жалб қилиш билангина кифояланмасдан, «террорчилик ташкилотлари мавужудлигини ҳам унутмаслик керак». Кершов шунингдек, «ИШИД ва «Ал-Қоида» тез орада бирлашиши» эҳтимоли борлигини ҳам айтиб ўтган.

Сиёсатчининг тушунтиришича, террорчиликка қарши курашиш учун «интернетда тарғиботни қисқартириш ва курашиш усулларни ривожлантиришда янада кўпроқ саъй-ҳаракатлар зарур».

Кершовнинг қўшимча қилишича, Еропа иттифоқининг полиция хизматида тармоқнинг доимий мониторингини олиб борувчи мутахассислар жамоаси аллақачон тузилган.

«Биз интернетни доимий кузатув остига олган 20 кишидан иборат жамоани тузиб бўлганмиз. Улар шу пайтгача 30 мингдан зиёд ноқонуний сайтларни аниқлаб беришган», — деди у.