Ички ишлар органлари ходимларига имтиёзли ипотека кредитлари берилади

Ўзбекистон 04 Июль 2017 22865

2017 йилнинг 29 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Ички ишлар органлари ходимларининг турар-жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 444-сонли қарори қабул қилинди. "Норма.уз" шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

Ҳужжатда ички ишлар органлари ходимлари томонидан имтиёзли ипотека кредитларини олишнинг 2 хил варианти кўзда тутилган:

Барча ходимлар учун - ипотека кредитлари ходимларга тижорат банкида ходимнинг номига очилган миллий валютадаги жамғарма омонат ҳисоб рақамига ходим томонидан турар жой қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тўлангандан кейин камида 10 йил муддатга, қайта молиялаштириш ставкасининг 2 фоиздан юқори бўлмаган миқдорида (шахсий ва банк маблағлари ҳисобига) ёки келишув ставкаси (кредит линиялари ҳисобига берилган кредитлар)га кўра;

Ички ишлар органларининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари учун - қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури ва Шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастури, шунингдек турар жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари навбатдан ташқари тартибда камида 10 йил муддатга берилади. Бунда 25 фоизли дастлабки бадал тўлови ИИВ томонидан,  қайта молиялаштириш ставкасининг 2 фоиздан юқори бўлмаган миқдорида (шахсий ва банк маблағлари ҳисобига) ёки келишув ставкасига кўра (кредит линиялари ҳисобидан), шунингдек давлат томонидан кредитнинг ½ фоизи тўлови орқали киритилади. 

Қарорга мувофиқ, Дастурлар доирасида арзон кўп квартирали уйларда ҳар йили қўшимча равишда камида 500 та квартира (2021 йилгача 2520 квартира) қуришни молиялаштириш учун шу жумладан халқаро молия институтларининг, тегишли тижорат банкларининг маблағлари ҳисобига кредит линияси очилиши таъминланади. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар