Мексиканинг Уэуэтлан-эль-Гранде вилоятида камида 9 киши қуролли ҳужум қурбонига айланган. Бу ҳақда Informador хабар тарқатди.

Қайд этилишича, қурбонлар орасида маҳаллий муниципал полиция бошлиғи ҳам бор.

Полиция маълумотига кўра, бандитлар уйга бостириб кириб, унинг ичидаги одамларни ҳовлига олиб чиққан ва ота бошлаган. Улар беш кишини ўзи билан олиб кетишган, тез орада полиция уларнинг жасадларини топган.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг тахмин қилишича, бу ҳодиса ўғирланган ёқилғи савдоси иши билан боғлиқ, ўлдирилганлар жиноятчилар билан алоқада бўлган.

Май ойида Мексикада 5 полициячи қуролли ҳужум қурбонига айланганди.