Диққат! Нима бўлган тақдирда ҳам MERIT EDUCATION’га кела кўрманг! Умуман яқинлашманг! 
Бу ерга келган ўқувчиларнинг айтишига қараганда, улар ўқув марказига ташриф буюргач, ҳаловатини йўқотишган. Келинг, шундай ўқувчилардан бирининг ҳикоясини эшитайлик.

- Нима қиласиз MERIT EDUCATION’га келиб?! Мана мен, юрардим беғам бола бўлиб, шу ўқув марказига келганимни биламан, мени ўзига боғлаб қўйди. Кўзни кўр қиладиган даражада ёруғ, менинг меҳмонхонамни хижолат қиладиган даражада шинам, учта CAPTIVA сиғадиган даражада кенг ўқув хоналардан чиқолмай қолдим. Биринчи кун келганимда, креслога ўхшаш стулларни, проектор ва унинг пардаларини кўрибоқ, мен “Кинотеатрга келиб қолдим шекилли” деб ўйладим. 

Ўқув жараёни мени ўзига шу даражада қизиқтириб қўйдики, бошқа таълим масканларидаги дарсларим зерикарли туюла бошлади. Ва мен бутун бўш вақтимни MERIT EDUCATION’да ўтказа бошладим. 

Биласизми, агар сиз инглиз тили дарсларига кела бошласангиз, нима бўлади?
-Олдин куйлаб юрган қўшиқларингизнинг маъносини тушуна бошлайсиз (керакмишку?)
-Инглиз тилида тинмай гапира бошлайсиз ва атрофдагилар сизни чет эллик деб ўйлай бошлашади.
- MERIT EDUCATION’нинг кутубхонасига боғланиб қоласиз ва смартфонингизда ўйин ўйнаш ўрнига китоб ўқиш билан вақтингиз ўтиб кетади.
- Ўқув қўлланмалари ва китоблар рангли ва шу даражада сифатлики, метрода ўқиб кетаётганингизда, йўловчи қизлар сизни “Журнал варақлаяпти”, деб ўйлашади (Айтганча, уларнинг барчаси бепул, биринчи дарсдаёқ қўлингизга тутқазиб қўйилади).
- Ўқитувчиларни айтмайсизми, уларнинг малакаси, меҳри ва эътиборига шударажада ўрганиб қоласизки, дарсларнинг бирида уларни “Дада!” ёки “Ойи!” – деб юборишингиз ҳеч гап эмас.
- Умуман бўш вақтингиз қолмайди, фақат ўқиш билан банд бўлиб қоласиз, мободо ҳафта охирида бўш бўлиб қолсангиз, “Йўқ!” дейишингизга қарамай, бирор кўнгилочар масканга – тоққа ёки боулингга шартта олиб чиқиб кетишади. Кейин юрасиз, янги орттирган дўстларингиз билан кўркам, баҳаво жойларга қандай келиб қолганингизни билмай!
Мен кўрган-кечирганларимни бошингиздан ўтказишни истамасангиз, маслаҳатимга риоя қилинг!

Нурмуҳаммад Қодиров, 21 ёш.

Унинг фикрига қўшиладиган ўқувчилар кам эмас.

Мана улардан яна бири - Камола.

- Инглиз тили дарсларига кела бошласангиз, Олий ўқув юртларига тайёрлов курсларига ҳам келишни хоҳлаб қоласиз. Бирданига 3та курсга ёзилиб қоясиз.
-Абитуриентлар тайёрлов курслари ўта қизиқарли ва сифатли бўлгани сабабли Олий ўқув юртига кириш имтиҳонидан ўтиб қўясиз, кейин 4 йил университетингизга қатнаб юришингизга тўғри келади.
- Такасалтанг дўстларингизни унутиб, ўзингизга ўхшаган билимга чанқоқ дўстлар орттира бошлайсиз.
- Ҳаётингиз тамоман ўзгаради. Сизга керакми шундай ўзгаришлар?

Хуллас, ҳаётингиз аслидагидек қолишини истасангиз, MERIT’га асло қадам босманг!

Камола Муродхўжаева, 17 ёш.

Элеонора Гафарова, Камола Мурадхўжаева

Шундай қилиб, ўқувчиларининг ҳаётини ўзгартираётган ўқув муассасасидан йироқроқ юришни истасангиз, унинг манзилини эслаб қолинг.
MERIT EDUCATION манзили: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли кўчаси, 78 уй.
Телефонингизнинг қўнғироқ тугмаларида (71) 200 44 04, (97) 444 44 04 рақамларини адашиб ҳам териб юборманг!

MERIT EDUCATION манзили

Мободо, гапларимиз таъсир қилмасдан, қандайдир сабабга кўра, ижтимоий тармоқларда MERIT ни кузатиб бориш фикри туғилиб қолган бўлса, қуйидаги ҳаволаларни босинг.
Facebook: http://www.facebook.com/meriteduc
E-mail: meriteduc@gmail.com
Telegram: https://t.me/joinchat/AAAAAEEqX1vQ33Kwwx3Zjg 
Instagram: www.instagram.com/meriteduc

NTM “MERIT EDUCATION”
Learning Today … Leading Tomorrow!
Хизматлар лицензияга эга

Нурмуҳаммад айтган меҳрибон ўқитувчилар

Мисс Ирода Мақсудова

Мисс Мунира Менглиева

Мисс Моҳигул Жўрабоева

Ўқув жараёнидан лавҳа

Манавини қаранг! IELTS сертификатига эга бўлиб, энди "Хитойга кетаман", деб туриб олди.

Мана бу қизни айтмайсизми, 3та китобни қўлтиқлаб олиб, "Булар меники, ҳеч кимга бермайман", дейдия!

Мана сизга ўша саёҳат. Бормайман, деганигизга қўйишмайди, мажбурлаб олиб чиқишади.

Нурмуҳаммад айтган ўқув маркази қуйидаги видеолавҳада корсатилган:

Реклама ҳуқуқи асосида