Вашингтонда АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ҳамда Владимир Путин 7 июль куни Ҳамбургда «Катта йигирматалик» саммитининг биринчи кунида учрашув ўтказиши тасдиқланди. Бу ҳақда америкаликларнинг NBC телеканалида маълум қилинган.

Бундан аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга ушбу учрашув ҳақида маълум қилганди.

«Аниқ бўлди, еттинчида [июль]», — деган Кремль вакили журналистларга.

У аввалроқ бўлажак учрашувда сиёсатчилар Сурия ва Украинадаги вазиятни, шунингдек, халқаро терроризмга қарши курашиш масаласини муҳокама қилиши ҳақида айтиб ўтганди.