Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпингни муқаддас ҳаворий Андрей Первозданний ордени билан мукофотлаш ҳақида фармон имзолаган. Бу ҳақда Кремлнинг расмий сайтида эълон қилинган.

«Мукофот Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги мислсиз хизматлари учун берилмоқда», — дейилади расмий хабарда.

Путин бугун Си Жинпингни Кремлнинг биринчи корпусидаги Гербли залда қабул қилган.