Россияда тожиклар ўз юртдошларига 26 йил ўтиб ватанига қайтишида ёрдам бердилар

Жаҳон 04 Июль 2017 13874
Фото: Sputnik

Россиядаги лоқайд бўлмаган тожиклар ўз юртдошлари Иззатга 26 йил Россияда яшаганидан кейин ватанига қайтишида ёрдам бердилар. Иззатнинг ватанига қайтиши ҳақидаги воқеани Москвада яшовчи видеоблогер Парвиз Ибрагимов сўзлаб берди.

Унинг YouTube’даги "Фонд таджика" номли канали тожикистонликларнинг Россиядаги ҳаётларига бағишланган. Парвиз бир неча ой аввал кўчада жулдурвақа кийимдаги эркакни пайқаб қолади.  

"Биз уни Москва кўчаларидан бирида учратдик. У тожик эканлигини билганимиздан кейин Тожикистонга қайтишни исташи ҳақида сўрадик. Биз шу тариқа уни уйига жўнатишга қарор қилдик", деб сўзлаб бермоқда Ибрагимов.

Тожикистоннинг Иззат исмли фуқароси 26 йил аввал Россияга кўчиб ўтиб, рус аёлига уйланган, бироқ бир неча йил ўтиб у ажрашгач, кўчада қолиб кетган.

Эркак уйига етиб олиш учун авиачиптага пулни тожик муҳожирлари йиғиб беришган, зарур ҳужжатларни Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси тайёрлаган. Июнь охирида Иззат шунча йиллик дарбадарликдан сўнг Душанбега – яқинлари ёнига учиб кетди.   

"Иззат ҳозирда Тожикистонда. Биз унинг опа-сингилларидан уни шифохонага олиб бориб, даволатишни сўрадик, чунки у касалманд", деб сўзларини давом эттирди Парвиз ва яқин келажакда дўстлари билан яна бир неча юртдошларига Тожикистонга қайтишларида ёрдам бермоқчилигини қўшимча қилиб қўйди.

Кўпроқ янгиликлар